Мирзиёев Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди.
Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Мирзиёев жорий йил феврал ойида ҳам мазкур мажмуага қурилиш ишлари билан танишиш учун борган эди. Мажмуа шаҳарнинг Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидаги қарийб 8 гектар майдонда барпо этилган.
Жалолиддин Мангубердининг от устида қилич тутиб турган ҳайкали бронзадан ясалган. Унинг асоси билан бирга жами баландлиги қарийб 25 метр бўлиб, узоқдан ҳам кўриниб туради. Ҳайкал россиялик мутахассислар томонидан ясалган.
Урганч шаҳрининг марказий майдони янгидан қурилиши, майдон марказида эса Жалолиддин Мангубердининг 25 метрлик катталикдаги ҳайкали ўрнатилиши эса 2021 йилнинг январида маълум бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter