Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бозорлар ҳокимликлардан олиниб тадбиркорларга берилади – Президент

Бозорлар ҳокимликлардан олиниб тадбиркорларга берилади – Президент

Хусусийлаштиришга доир кенгайтирилган йиғилишда Президент Мирзиёев маҳаллий ҳокимликларнинг бозорлардаги мажбурий иштироки борасидаги талаб бекор қилинишини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда республикадаги 537 та бозор ва савдо мажмуаларининг камида 51 фоиз улуши маҳаллий ҳокимликларга тегишли бўлиб, энди бу тартиб ўзгаради.

«Бозорларда маҳаллий ҳокимликнинг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Бу ҳам тадбиркорлар учун қўшимча имконият бўлади», – деди давлат раҳбари.

Шунингдек, эндиликда тадбиркорлар камида беш йил ижарада фойдаланган давлат мулкини тўғридан-тўғри ўзи сотиб олиши мумкин бўлади. Бугунги кунда 632 та шундай объект бор. Ушбу мулкларни ижарачиларнинг ўзига сотиш орқали камида 2 триллион сўм тушум қилиш мумкин.

Қолаверса, ер майдонларини сотиш бўйича ҳам имкониятлар кенгайтирилади. Масалан, майдони кичик бўлган, узоқ вақтдан бери сотилмай турган ёнма-ён жойлашган ер участкалари бирлаштирилиб, қайта аукционга чиқарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг