
«Paynet» томонидан HUMO тўлов тизими сотиб олинди
Аввал хабар қилинганидек, тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ HUMO тўлов тизимига эгалик қилиб келган «Миллий банклараро процессинг маркази» АЖнинг 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотиш бўйича очиқ савдолар жараёни ўтказилди. Савдо жараёнидаги Мажбурий таклифларни топшириш босқичида 6 нафар номзод иштирок этишга таклиф қилинди.

Боғ, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқловчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди
«Адолат» СДП ва Экологик партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракциялари аъзолари томонидан аҳолининг маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатасига киритилди.

Темир йўл соҳасини хусусийлаштиришга доир ҳужжат муҳокамаси бўлиб ўтди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кечаги мажлисида темир йўл транспорти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

«Ўзавтосаноат» таркибидаги 38 та корхона сотилади
«Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-163-сон 19.04.2024 й) қабул қилинди.

Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади
«Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-162-сон, 19.04.2024 й) қабул қилинди.

«Тарихий архитектура қиёфаси сақлаб қолинади» — ЎзА биноси бўйича расмий муносабат берилди
Тошкент шаҳар, Буюк Турон кўчаси, 41-уйда жойлашган бино-иншоотлар бугунги кунда бўш эканлиги ва таъмирталаблиги сабабли хусусийлаштирилиши белгиланган, дейилади Давактив расмий муносабатида.

Берилган божхона имтиёзларининг 420 млрд сўми мақсадсиз қўлланган – Президент
Видеоселектор йиғилишида Президент божхонада ҳам бор имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётганини қайд этиб ўтди.

Президент: бу йил 4 та вилоятдаги аэропортлар бошқаруви хусусий секторга берилади
Жорий йилда 4 та вилоятдаги аэропортлар бошқаруви хусусий секторга берилади. Бу ҳақда Преидент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисида маъълум қилди.

«Дастлабки лойиҳада йўқ бўлган таклиф қонунга қўшилмоқда» – эксперт
Бенефициарлари офшорда рўйхатдан ўтган норезидентлар ҳам ўзбек банкларини сотиб олиши ва банк очиши мумкин бўлади.

Президент йиғилиш ўтказди
Президент Шавкат Мирзиёев 24 март куни давлат мулкини хусусийлаштириш ишларининг ижроси ва бу борада жорий йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.