Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тарихий архитектура қиёфаси сақлаб қолинади» — ЎзА биноси бўйича расмий муносабат берилди

«Тарихий архитектура қиёфаси сақлаб қолинади» — ЎзА биноси бўйича расмий муносабат берилди

Тошкент шаҳар, Буюк Турон кўчаси, 41-уйда жойлашган бино-иншоотлар бугунги кунда бўш эканлиги ва таъмирталаблиги сабабли хусусийлаштирилиши белгиланган, дейилади Давактив расмий муносабатида.

Қайд этилишича, ушбу бино Тошкент шаҳрининг тарихий архитектурасини, шу жумладан, муҳим «модернизм» қиёфасини акс эттиришини инобатга олиб, уни сақлаб қолиш мақсадида савдонинг қуйидаги асосий шартлари белгиланган:

  • Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг маъмурий биноси ҳамда Бухоро ва Буюк Турон кўчалари кесишмасидаги 4-қаватли маъмурий бино («А.Навоий театри» томонидаги қисми) ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфасини сақлаб қолиш;
  • келгусида қурилиш таъмирлаш ва реконструкция ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга ошириш.

Билдирилишича, харидор, мулкий мажмуанинг ушбу қисмлари ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфасини сақлаб қолинишини таъминлайди, таъмирлаш ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишган ҳолда амалга оширади, агарда мазкур шартлар харидор томонидан бузилган тақдирда, хусусийлаштириш масаласи шартнома талабларига асосан қайта кўриб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг