Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИТБнинг 200 млн долларлик маблағи эвазига жойларда 58 та замонавий мактаб қурилади

ИТБнинг 200 млн долларлик маблағи эвазига жойларда 58 та замонавий мактаб қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди. 

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган. Бу йилги давлат дастурида ҳам мактабларда шароитларни яхшилаш, ёш авлодни билимли этиб тарбиялаш бўйича кўплаб вазифалар қўйилган.

Таълим сифатини аниқлашда халқаро услублар жорий этилмоқда. Бу йил 233 та мактабдаги 9 минг нафар 15 ёшли ўқувчининг билими «PISA» халқаро дастури орқали баҳоланади.

Ҳозирги кунда 2 мингта мактаб юқори юклама билан ишлаяпти. Бу йил бюджет ҳисобидан 112 мингта янги ўқувчи ўрни ташкил этилади. Аҳоли ўсиши ҳисобига, мактабларга эҳтиёж ҳам ортиб боради. Шу боис Ислом тараққиёт банкидан 200 миллион доллар жалб этиб, ҳудудларда 58 та замонавий мактаб қурилиши режалаштирилган.

Таҳлилларга кўра, мактаб ёшидаги болаларнинг 80 фоизи интернет ва ижтимоий тармоқларда фаол. Уларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича муайян ишлар олиб борилаяпти. Лекин, ёшлар таълим-тарбиясига кучли таъсир кўрсатадиган, қизиқарли миллий контентлар яратаётган ижодкорлар саноқли.

Шулардан келиб чиқиб, болаларга хавфсиз ахборот муҳитини яратиш, миллий контентларни кўпайтириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг