Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мбаппенинг «Реал» билан келишуви йўқ

Мбаппенинг «Реал» билан келишуви йўқ

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб раҳбарияти билан ярашди ва у чемпионатнинг 2-туридан ўрин олган «Тулуза»га қарши ўйин учун жамоа қайдномасига киритилди.

Кўпчилик Мбаппенинг шу ёзда «Реал» га ўтишини ёки 2024 йилнинг ёзида текинга Мадрид клуби сафига қўшилишини кутаётганди. Бироқ Le Parisien нашрининг ёзишича, франциялик футболчининг «Реал» билан ҳеч қандай келишуви йўқ.

Қолаверса, ПСЖда Килиан билан шартномани узайтиришига умидлар кучаймоқда. Мбаппе «ПСЖ»нинг трансфер бозоридаги фаолиятидан мамнун. Лионел Месси ва Неймарнинг кетиши эса Килианни муқобил вариантсиз жамоанинг асосий юлдузига айлантиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг