Мамлакат ичида смартфон сотиб олганлар IMEI-код учун пул тўламайди
Айни кунларда мобиль қурилмаларининг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш масаласи оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилмоқда. Шундай бўлсада, ҳар бир фуқаро учун муҳим бўлган ушбу тизим ҳақида кўплаб саволлар юзага келмоқда. Шуни эътиборга олиб, АКТ вазирлиги ахборот хизмати IMEI-код бўйича энг кўп берилаётган долзарб саволларга яна бир бор ойдинлик киритди.
Қуйидагилар ҳамма билиши лозим бўлган маълумотлар, чунки IMEI-кодларни бепул рўйхатдан ўтказиш учун берилган муддат тугади.
- IMEI-код ким томонидан рўйхатдан ўтказилади?
IMEI-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилади. Демак бундан кўриниб турибдики, мобил қурилмани мамлакат ичида сотиб олаётган фуқаро уни рўйхатдан ўтказиши шарт эмас. Фақат харид қилинаётган қурилманинг рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини текшириб кўриши зарур. Буни:
- UZIMEI расмий веб-сайти орқали;
- 1170 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали;
- USSD *1170# ёки SMS 1170 сўровлари ёрдамида билиб олишингиз мумкин.
Агар сиз сотиб олаётган мобил қурилма рўйхатдан ўтмаган бўлса, билингки, бу қурилма Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кирилган, ушбу маълумот асосида Сиз ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин. Юқорида таъкидлаганимиздек, IMEI-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилиши белгиланган.
- IMEI-код нима?
Мобил қурилманинг 15 хоналик серия рақами IMEI-код дейилади. IMEI-код SIM-карталар ишлашини таъминловчи барча мобил қурилмаларда мавжуд бўлиб, SIM-картанинг ҳар бир слотига алоҳида берилади. Агар мобил қурилмада SIM-карталарнинг икки ёки ундан кўп слотлари мавжуд бўлса, ушбу мобил қурилма икки ёки ундан ортиқ IMEI-кодларга ҳам эга бўлади.
Демак, агар сизда иккита SIM-карта билан ишлайдиган мобил қурилмангиз бўлса, иккита IMEI-код олишингиз лозим бўлади.
- IMEI-код нимага керак?
- мобил қурилмаларнинг IMEI-коди/кодларини текшириш орқали сифатсиз, инсон соғлиғига зарар келтирадиган ва республика ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб кирилган қурилмалар савдосининг олдини олиш учун;
- мобил қурилма йўқолиб қолган ёки ўғирланган ҳолатда унинг қидирув ишларини тезкор амалга ошириш учун;
- мобил гаджетларни қўллаган ҳолда содир этиладиган жиноятларни самарали ва тезкор фош этиш учун;
- солиқ ва божхона тизимида коррупция хавфини қисқартириш учун.
- Қурилманинг IMEI-кодини қаердан билиш мумкин?
IMEI-код қурилманинг клавиатурасида *#06# буйруғини териш орқали билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, ушбу код қурилмани қутисида, кафолат картасида ва айрим қурилмаларнинг батареяси остида ёзилган бўлади.
- Қачон рўйхатдан ўтказиш керак?
Қурилма орқали биринчи тармоқ ҳодисаси содир этилгандан сўнг (яъни биринчи марта SIM-карта қўйилганидан кейин) 30 кун ичида IMEI-коди рўйхатдан ўтказилиши керак. Ҳозирда фойдаланилаётган мобил қурилмаларнинг IMEI-коди 1 ноябргача автоматик рўйхатдан ўтказилган (текшириб кўришингиз мумкин).
Демак, мобил қурилмалар тизим операторига мурожаат қилиш орқали:
- 1 ноябрдан 1 декабргача – бепул эди;
- 1 декабрдан – тўлов асосида рўйхатга олинади.
Сотиб олинган, аммо шу кунгача ишлатилмаган (янги) мобил қурилмалар тақдири нима бўлади?
Ундай қурилмаларни, афсуски, жисмоний шахслар энди рўйхатан ўтказа олмайдилар. Юридик шахслар эса тизим операторига мурожаат асосида, керакли ҳужжатларни тақдим этгандан сўнг, бундай қурилмаларни рўйхатдан ўтказишлари мумкин.
IMEI-код қанча тўлов эвазига рўйхатдан ўтказилади?
битта IMEI-коди учун БҲМдан фоиз ҳисобида:
- импорт қилувчи учун – 20% (44 600 сўм)
- ишлаб чиқарувчи учун – 10% (22 300 сўм)
жисмоний шахс (резидент) учун биринчи тармоқ ҳодисасидан бошлаб:
- 30 кун ичида – 20% (44 600 сўм)
- 30 кун ўтгандан кейин – 25% (55 750 сўм)
жисмоний шахс (норезидент) учун:
- чет эл SIM-картасидан (роумингдан) фойдаланилганда – бепул
- маҳаллий SIM-картадан 30 кун ичида фойдаланилганда – бепул
- маҳаллий SIM-картадан 30 ўтгандан кейин фойдаланилганда – 20% (44 600 сўм)
- Тизим операторига қандай мурожаат қилинади?
Бунинг 5 та йўли бор:
1) uzimei.uz сайти орқали
2) my.gov.uz сайти орқали
3) 1170 рақамига SMS юбориш орқали
4) *1170# га USSD сўров юбориш орқали
5) Почта алоқа бўлимига ёки тизим операторига (Себзор, 18-А манзилига) шахсан бориш орқали
- SIM-картани ўзгартирганда, IMEI-кодни қайта рўйхатдан ўтказиш керакми?
Йўқ. IMEI-код 1 маротаба UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказилади. SIM-карта ўзгартирилганда IMEI-кодни қайта рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди.
- IMEI-код ким томонидан рўйхатдан ўтказилади?
IMEI-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ё жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилади.
- IMEI-коднинг ҳолатини қандай текширса бўлади?
1) UZIMEI расмий веб-сайти орқали;
2) 1170 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали;
3) USSD *1170# ёки SMS 1170 сўровлари ёрдамида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter