Смартфонга қарамлик гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка тенглаштирилди

Жанубий Корея олимлари смартфонга қарамликни гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва игромания (мобил ва компютер ўйинларига қарамлик)га тенглаштиришди.
Экранни тинмай «айлантириш» (скроллинг) миядаги лаҳзали мукофотлаш зоналарини фаоллаштиради. Худди бошқа қарамликлардаги каби, «рақамли наркоманлар» телефонсиз қолишса ўзларини ёмон ҳис этиб, хавотирга тушишади.
Шифокорларнинг огоҳлантиришича, бунинг оқибатида гормонал бузилишлар, ортиқча вазн ва 2-тоифа диабет пайдо бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter