Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактаб ўқувчилари 1,5 минг АҚШ долларигача пул мукофотини қўлга киритишди

Мактаб ўқувчилари 1,5 минг АҚШ долларигача пул мукофотини қўлга киритишди

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT Park ҳамда Dubai Future Foundation билан ҳамкорликда ўтказилган «Бир миллион ўзбек дастурчилари» (One million uzbek coders) танлови ғолиблари эълон қилинди.

Танлов натижаларига кўра, 6 нафар ғолибларнинг 4 нафари умумтаълим мактаби ўқувчиларини ташкил этди:

  1. Абдумалик Қамбаров – Навоий в. Кармана т. 8-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси – 1500 $
  2. Аcадбек Рузиев – Тошкент ш. М.Улуғбек т. 225-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси– 500 $
  3. Мабрурбек Ҳайитбоев – Андижон в. Бўстон т. 26-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси – 500 $
  4. Жаҳонгир Маннопов – Жиззах в. Дўстлик т. 2-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф битирувчиси – 500 $.

Иштирокчилар IT ва янги технологиялар бўйича ташаббускорлиги, бошқа иштирокчиларни руҳлантириш, уларга платформадан фойдаланишда ва ўқув материалларини ўзлаштиришда лойиҳанинг телеграм гуруҳларида ҳамда ижтимоий тармоқларида ёрдамига кўра баҳоланди.

Шунингдек, баҳолаш жараёнида иштирокчиларнинг онлайн каналлардаги фаолияти, яъни хабарларнинг сифати бўйича ҳамда ўзбек тилида ёзилган мақолаларининг ўзига хослиги, лойиҳа мақсадига мувофиқлиги, фойдалилиги, долзарблиги, имлоси ва тузилишига эътибор қаратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг