Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«One million Uzbek Coders» курсларини тўлиқ ўрганишга қарор қилган бир оила тарихи

«One million Uzbek Coders» курсларини тўлиқ ўрганишга қарор қилган бир оила тарихи

Фото: «IT-Park»

Дастурлаш ҳамма учун. Агар сиз ҳали ҳам бунга шубҳа қилаётган бўлсангиз, ушбу мақолага бир неча дақиқангизни ажратинг, шунда бу сўзларнинг ростлигига амин бўласиз.

Жасур ва Гулноза Холовалар жуфтлиги тўрт фарзанди билан биргаликда «One million Uzbek Coders» платформасида таҳсил олишди ва бундан заррача ҳам афсусланишмайди. Улар IT соҳаси, айниқса, «One million Uzbek Coders» (OMUC) лойиҳасининг берадиган имкониятлари ва истиқболлари ҳақида соатлаб гапириш мумкин, деб ҳисоблашади. Аммо қисқача айтганда, уларнинг фикрига кўра, OMUC — бу ҳар бир инсон учун ўз ҳаёт йўлини ва касбини топиш имконияти.

39 ёшли Жасур Холов Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ахборот технологиялари йўналиши битирувчиси, иқтисодиётнинг турли соҳаларида кўп йиллик тажрибага эга. Айни пайтда у компютерда, айниқса, Excel иловасида ишлаш асосларини ўргатади.

Унинг турмуш ўртоғи Холова Гулноза Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети битирувчиси. Ментал арифметика бўйича халқаро даражадаги мураббий. Ҳозирда у мактабда математика, информатика ва ITга ихтисослаштирилган фанларни ёшларга ўргатмоқда.

Холовларнинг оиласини бугунги жамият қарашларига кўра катта деб ҳисоблаш мумкин.

Тўнғич қиз, Ҳилола, 17 ёшда, Паркент туманидаги 5-давлат ихтисослаштирилган мактабини чуқурлаштирилган математика, рус ва инглиз тилларини ўрганиш бўйича тамомлаган. Яқинда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Ахборот технологиялари йўналишига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Келгусида у Японияда магистратура йўналишида таҳсил олиб Ўзбекистонда архитектура ва қурилиш соҳасида инновацион лойиҳаларни яратиш борасида етарли тажриба йиғишни режалаштирган.

Баҳром, 15 ёш, 9-синф ўқувчиси, худди шу мактабда таҳсил олади. Баҳром келажакда тажрибали иловалар яратувчи дастурчи бўлишни, Массачусетс технологик университетида (MIT) таҳсил олиб Ўзбекистон номини жаҳон миқёсида танитувчи иловаларни яратишни орзу қилади.

Ўртанча фарзанд, Барно, 13 ёшда, Паркент туманидаги 40-мактабнинг 7-синф ўқувчиси. У ментал арифметика бўйича халқаро онлайн олимпиада ғолиби. Келгусида ахборот технологиялари бўйича билим берувчи шахсий мактабини очишни ҳамда «Маълумотлар таҳлили» соҳасида таълим беришни орзу қилади.

Кичик қизи, Зумрад, 10 ёшда, Паркент туманидаги 40-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси. Зумрад дизайнга қизиқади ва кун келиб шахсий либослар коллекциясини тузиш ҳамда веб-дизайнни мукаммал ўрганишни истайди.

Холовларнинг айтишича, улар OMUC ҳақида янгиликлар орқали билишган, аниқроғи лойиҳа тақдимоти репортажига кўзи тушиб қолади ва янгиликларнинг кейинги сонини кутмасдан интернет орқали маълумот топиш ва таҳсилни тезроқ бошлаш кераклигини англаб етадилар.

«Менимча, «One million Uzbek Coders» лойиҳасининг номиёқ қайсидир маънода унинг муваффақиятли эканлигини белгилаб беради. Лойиҳа ҳақида билганимиздан сўнг, оила бошлиғи сифатида, Ўзбекистонда етиштирилажак бир миллион дастурчи сафига қандай қилиб мен ва оилам кирмаслигимиз мумкин, деган фикр келди. Шу тариқа аввалига ўзим маълумотларни таҳлил қилиш курсини ўташга қарор қилдим, чунки кўп йиллар давомида Excel таҳлиллари билан шуғулланардим ва ушбу соҳадаги маълумотлар билан ишлашнинг аҳамиятини биламан», деди Жасур Холов.

Оила бошлиҳи OMUC платформасида ўқишни бошлаганидан сўнг, бундан унинг турмуш ўртоғи Гулноз ва уларнинг болалари ҳам илҳомланган.

«Турмуш ўртоғимнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши билан, бир мунча вақтдан кейин мен рўйхатдан ўтдим ва маълумотларни таҳлил қилиш курсини ўргана бошладим. Курсларни ўрганиш иш тажрибам ва олий маълумотим борлигига қарамасдан қийин бўлди. Кўпроқ мактабда олинган билимлар асқатди. Биз курсларни тўлиқ ўрганганимиздан кейин фарзандларимизни ўзимиз ўқитамиз деб ўйлагандик, бироқ ўртанча фарзандимиз Барно ўзи мустақил ўзлаштираётгани ва ҳатто баъзи ҳолларда менга ўргатиб турганини кўриб болаларимизни ҳам рўйхатдан ўтказишга қарор қилдик. Катта қизим кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўраётгани учун, Баҳром ва Барно маълумотларни таҳлил қилишни ўрганишни аввалроқ бошлади», — дейди Гулноза Холова.

Оила соҳибларининг айтишича, нисбатан болалар учун OMUC курсларида таҳсил олиш осонроқ бўлди, улар платформада таълим олишдан мамнун эдилар, чунки болалар кичиклигидан билимни чархловчи компютер ўйинларини ўйнашга рухсат берилганди. Улар болаликдан компютерда қидирув тизимлари, босма, чизиш ва лойиҳа билан ишлашни ўрганишган.

Бироқ, Холовалар бошқа ота-оналарга фарзандлари дастурчи бўлишини истамаса, уларни ўқишга мажбурламаслик кераклигини таъкидлашади. Агар боланинг ўзида маълум бир йўналишга қизиқиши бўлмаса, унда фарзандингизга босим ўтказманг, аксинча, у ёқтирган соҳани аниқлаб олинг ва унга йўналтиринг.

Мисол учун, Холовлар оиласида ҳар бир киши маълумотларни таҳлил қилиш курсидан ўтишга қарор қилди, аммо биргина ўғли бошқа йўналиш бўйича ўқишни истади ва Андроид дастурлаш курсини танлади. Айни пайтда у лойиҳа форумининг фаол иштирокчиси бўлиб, янги ўрганувчиларга маслаҳат беради ва ўз лойиҳаларини яратади.

Бундан ташқари, оила ҳар қандай янги ишда бўлгани каби, OMUCда таълим олишда қийинчиликларга дуч келишди, масалан: аккаунтларни боғлаш, мураккаб лаборатория ишлари ва бошқалар.

Бундан ташқари, улар Ўзбекистон ҳукумати томонидан IT соҳа ривожланишининг асоси бўлмиш замонавий ахборотларни узатишнинг телекоммуникация алоқасини яратиш, электр энергиясидаги узилишлари ва интернет тезлиги билан боғлиқ муаммоларни камайтириш устида олиб борилаётган улкан ишлар ва йўналтирилаётган манбаларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

OMUC ёрдамида олган янги билимлар нафақат дунёқарашни кенгайтиришга ёрдам берди, балки ўз-ўзига ва келажакка бўлган ишончни ҳам оширди.

Жасур Холов эътироф этганидек, «Кўп йиллар давомида оила аъзоларимнинг фикрларини ўзгартира олмадим. Баъзан ҳатто ўзимнинг сўзларимга ишонмай қолар эди. OMUC ўз имкониятлари билан нафақат менинг фикримни ўзгартирди, балки Ўзбекистон IT соҳасининг келажагига бўлган ишончимизни мустаҳкамлади».

IT мутахассислиги бўйича ўқишни истаган одамларга Холовлар асло иккиланмай олға қадам босишни ва мазкур мутахассисликни ўрганишни тезроқ бошлашни тавсия этишади.

«OMUC платформасида дастурлаш жараёнида ўрганилган билим сизни безовта қилмайди, аксинча, янги касбни ўрганишингизга ёрдам беради. Жинси, ёши, касби ва қандай иш билан банд бўлишидан қатъи назар, ўрта ва ҳатто нол маълумотга эга бўлган ҳар қандай киши OMUC курсларида ўқиши мумкин. Бу сизнинг ҳаётингиз ва фаолиятингиз учун катта фойда келтиради. Дастурлаш қобилиятлари инсоннинг замон ва маконга оид тасаввурини ва дунёқарашини кенгайтиради. Янги ғоя ва лойиҳалар учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади», — дея қўшимча қилди Холовнинг рафиқаси.

Хулоса қилиб айтганда, Холовлар оиласи, қилаётган ишига чин дилдан ишонадиган ва режалаштирган йўлидан қайтмайдиган оилалардан бири эканини ишонч билан айтишимиз мумкин. Биз Жасур ва Гулноза Холованинг фарзандларига тўғри намуна кўрсатаётгани, уларни мажбурламасдан, аксинча, янги марраларни забт этиш, мақсадга эришиш йўлида руҳлантираётганини алоҳида таъкидлашимиз лозим. Холовлар оиласи, айниқса, фарзандлари камида ахборот технологиялари соҳасида минимал билимларга эга бўлишини, кўпида профессионал дастурчи бўлиб, кишилар ҳаётини яхшилаш ва жамиятга ёрдам берадиган инновацион лойиҳаларни яратадиган шахс бўлиб етишиб чиқишини истайдиган ота-оналар ёки бўлғуси оила соҳиблари учун ўзига хос намуна бўла олади.

One million Uzbek Coders: http://uzbekcoders.uz

Манба: it-park.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг