Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Udacity Nanodegree ғолиблари рўйхати эълон қилинди

Udacity Nanodegree ғолиблари рўйхати эълон қилинди

Фото: «IT-Park»

Udacity Nanodegree гранти — бу «One Million Uzbek Coders» лойиҳаси доирасида юқори даражада бепул таълим олишнинг ажойиб имкониятидир.

Udacity Nanodegree дастури бўйича курслар 3 ой давом этади ва уни муваффақиятли тамомлаб Nanodegree дипломини қўлга киритиш мумкин. Бу диплом ўзига хос нанодиплом бўлиб, Google, AT&T, Autodesk, Cloudera, Salesforce ва бошқа йирик IТ компанияларига ишга кириш чоғида тан олинади.

Навбатдаги имтиҳон босқичида 456 киши рўйхатдан ўтди. Натижада 50 нафар иштирокчи Udacity Nanodegree грантининг бахтли соҳиблари деб топилди.

One Million Uzbek Coders дастури —аҳолининг кенг қатламларини ихтисослаштирилган онлайн портал орқали долзарб IТ мутахассисликлари бўйича масофавий бепул ўқитишга йўналтирилган мега лойиҳа.

«Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳаси Ўзбекистонда «Dubai Future Foundation» (БАА), IТ Парк қошидаги IТ Академия, Тошкентдаги Инҳа университети, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги АКТ мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Лойиҳа доирасида дастурлаш бўйича масофавий ўқишни таъминловчи www.uzbekcoders.uz платформаси ҳамда ўзбек тилидаги халқаро таълим платформаси «Udacity.com» ҳам фаолият юритмоқда.

Биринчи босқичда лойиҳа глобал меҳнат бозорида юқори талабга эга тўртта мутахассисликни ўз ичига олади: маълумотлар таҳлили (Data-analytics), android дастурлаш, frontend дастурлаш ва FullStack дастурлаш. Умумий курс 120 соатлик ўқиш учун мўлжалланган.

Ғолиблар рўйхати билан танишиш учун ҳавола: https://clck.ru/QsbFW

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг