Лоран Косьелни футболчилик фаолиятига якун ясади
Франция терма жамоаси билан 2016 йили Европа чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритган Лоран Косьелни 36 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Косьелни жорий мавсумда «Бордо» (Франция) шарафини ҳимоя қилаётганди.
Лоран Косьелни 2021 йилнинг декабрь ойида «Бордо» биринчи жамоаси ўйинларидан четлатилган эди. Январь ойида қайтди, бир нечта ўйин ўтказди, бироқ асосий таркибда майдонга туширилмай қўйди.
«Футбол ўйнашни тўхтатишга қарор қилдим, аммо жамоага бошқа йўналишда ёрдам беришни истайман», — Косьелнидан иқтибос келтирди «Спорт-Экспресс».
Лоран Косьелни «Арсенал» (Лондон)даги ўйинлари билан танилган, уч маротаба Англия кубогини қўлга киритган. Етти йил давомида Франция терма жамоасига чақирилди. Шунингдек, Франциянинг «Лорян» ва «Бордо» жамоаларида тўп сурган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter