Кўп терлаш хавфли касаллик аломати эканлиги аниқланди
Ҳеч қандай сабабсиз кўп терлаш — Паркинсон касаллигидан дарак берувчи кенг тарқалган аломатлардан бири. Бу ҳақда Америка Паркинсон касаллиги ассоциациясига таяниб «Express» хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, аломатлар одатда секин-аста ривожланади ва арзимасдек кўринади.
Ҳаддан ташқари кўп терлаш, мутахассисларнинг сўзларига кўра, тананинг асосан тепа қисмида кузатилади. Агар ўзингизда ушбу аломатни пайқасангиз, шифокорга мурожаат қилинг.
Паркинсон хасталиги — марказий нерв тизимининг секин ривожланиб борувчи дегенератив касаллиги бўлиб, асосан гипокинезия, мушаклар қаттиқлашиши, тинч ҳолатда титраш ва постурал бузилишлар сингари ҳаракат бузилишлари билан ифодаланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter