Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Паркинсон касаллиги илк бор чип билан даволанди

Ўзбекистонда Паркинсон касаллиги илк бор чип билан даволанди

Паркинсон касаллиги ҳозирги замон нейрохирургия ва неврологиясининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, жаҳон миқёсида ҳар 1000 та одамдан 1-3 тасида (0,1-0,3%) кузатилади.

Мамлакатимизда ҳам ушбу касаллик билан касалланганлар сони сўнги вақтларда ортиб бормоқда.

26 декабр куни СамДТУ Нейрохирургия кафедрасида Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Medical Park клиникаси етакчи мутахассиси, профессор Саид Ўзтурк иштирокида Халқаро илмий-амалий семинар ва мастер-класс ташкил этилди. Истанбул шаҳридаги ушбу клиникада бир йил давомида нейрохирургиянинг барча соҳаларини қамраб олган мингдан ортиқ ҳар хил турдаги мураккаб технологияли нейрохирургик операциялар ўтказилган.

СамДТУ ҳузуридаги Кўп тармоқли клиникасида жойлашган СамДТУ Нейрохирургия кафедраси ва клиникасида мамлакатимизда биринчи марта Паркинсон касаллигини хирургик даволаш бўйича мураккаб технологияли миниинвазив операция ўтказилди.

5 йилдан бери ушбу касаллик билан оғриб келаётган 63 ёшли беморнинг бош қисмига чип ўрнатиш орқали операция муваффаққиятли амалга оширилди.

Ушбу мураккаб технологияли операция мамлакатимиз нейрохирургиясида Паркинсон касаллигини хирургик йўл билан даволашдаги илк қадам бўлди. Операциядан сўнг СамДТУ Нейрохирургия кафедраси ва Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Медиcал Парк клиникаси ўртасида кадрлар тайёрлаш, СамДТУ ҳузуридаги Нейрохирургия ва неореабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий марказида Паркинсон хирургиясини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг