Комил Алламжонов Германиянинг нуфузли компанияси минтақавий директори билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Германиянинг «Heidelberg» компанияси вакиллари, Шарқий Европа бўйича минтақавий директори Жозеф Мозер билан учрашди. Бу ҳақда агентлик раҳбари ўзининг «Facebook»даги саҳифасида хабар қолдирди.
Айтилишича, матбаа ва полиграфия ускуналарини ишлаб чиқарувчи «Heidelberg» компанияси жаҳон бозорининг деярли ярми (50 фоизи)ни эгаллаган, дунёнинг 170 давлатида 250 та ўз тармоғига эга.
Учрашув давомида «Heidelberg» компания вакиллари Агентлик тизимидаги нашриётларнинг ишлаб чиқариш техникалари билан танишишди, нашриётларнинг мавжуд имкониятларини ўргандилар.
Учрашувда Ўзбекистон ва Германия компанияси билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, юртимизда полиграфия соҳасини янги даражага кўтариш, соҳани тубдан қайта ислоҳ қилиш ва ушбу йўналишга тажрибали мутахассисларни жалб қилиш борасида фикр алмашилди ва истиқболдаги режалар кенг муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter