Кемеровода ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг жасади топилди

Кемерово шаҳри (Россия)да қурилаётган маданий кластерда 46 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди.
Меҳнат муҳожирининг ўлими сабаблари ўрганиш бўйича тергов бошланган.
«Дастлабки суриштирув ишлари бошланди, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда», – дейилади Кузбасс Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак тахминан 15 метр баландликдан йиқилиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур объектда қурилиш ишларини олиб бораётган «Стройтрансгаз» компаниялар гуруҳи матбуот хизмати ҳалокат фактини тасдиқлаб, эркак бетончи бўлиб ишлаганини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter