
Кемеровода ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг жасади топилди
Кемерово шаҳри (Россия)да қурилаётган маданий кластерда 46 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди.

Меҳнат муҳожирларига субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди
22 апрелда қабул қилинган Ҳукуматнинг 252-сон қарори билан «Хорижга ишга тайёрлаш маркази» ташкил этилади ва унда «Ягона дарча» тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.

Ўзбекистон ва Қатар яқин орада меҳнат миграциясига доир ҳамкорлик шартномасини имзоламоқчи
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси ва Қатарнинг «Jusour» бандлик агентлиги раҳбариятлари ўртасида бўлиб ўтган онлайн учрашувда Қатар томони Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш истагида эканлигини ва туризм, IT ва тиббиёт соҳалари мутахассисларига талаб ва қизиқиш мавжудлигини таъкидлаган.

Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди
Қозоғистоннинг Улутов вилояти ИИБ 7 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини «ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани сабабли» мамлакатдан чиқариб юборди.

Британия томони ўзбекистонлик 1,7 минг меҳнат муҳожирини рад этган: сабаблари айтилди
Бандлик вазирлиги Буюк Британиянинг «Telpasc» (Ethero) ташкилоти ҳамда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан боғлиқ вазиятга аниқлик киритди.

Тожикистонликлар «қўрқув ва ваҳима» сабаб Россиядан кетишни бошлаган
Бу ҳақда ТАСС Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигига асосланиб хабар берди.

Депортация ўрнига жарима. Россия парламенти мигрантларга оид қонун лойиҳасини маъқуллади
Қонун қабул қилинган тақдирда, депортация ўрнига 40 мингдан 50 минг рублгача жарима ёки 150 дан 200 соатгача мажбурий иш кўринишида жазо тайинланиши мумкин.

Хорижда оғир аҳволга тушиб қолган 443 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Шунингдек, 10 ой давомида хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг 1,2 млн доллар миқдоридаги пуллари ундириб берилган.

Россия паспортига эга марказий осиёликлар ҳарбий хизматдан бўйин товлагани учун жиноий жавобгарликка тортилмоқда
Жиноят ишлари доирасида қанча эркак қўлга олингани, қанчаси қидирувга берилгани очиқланмаган. Шунингдек, расмий хабарда ҳарбий хизматдан бўйин товлашда айбланаётган шахслар туғилган давлатлар ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилмайди.

Ўзбекистондан Россияга меҳнат муҳожирлари оқими 35 фоизга ошган – FinExpertizа
2022 йил охирида Россияга ишлаш учун келган хориж фуқаролари сони жами 3,47 миллион кишига етди. Бу бир йил аввалгига нисбатан учдан бир қисмга ёки 871 минг кишига кўп.