Депортация ўрнига жарима. Россия парламенти мигрантларга оид қонун лойиҳасини маъқуллади
Давлат Думасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик бўйича қўмитаси Россия Федерациясидан чиқариб юбориш кўринишидаги жазони ижро этишнинг ўзига хос хусусиятларига оид тузатишларни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжатда мигрантларни мамлакатдан депортация қилиш жарима билан алмаштирилиши мумкин, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Ўзгартиришлар кўра, депортацияга оид ишни кўриб чиқаётган судья қуйидагиларни инобатга олган ҳолда мамлакатдан чиқариб юбориш чорасини жарима билан алмаштириши мумкин:
хорижликнинг оилавий аҳволи
Россиядаги фаолият тури;
солиқларни тўлагани;
уй-жойи мавжудлиги;
қонунга бўйсуниши;
ва бошқа ҳолатлар.
Бунда 40 мингдан 50 минг рублгача жарима ёки 150 дан 200 соатгача мажбурий иш кўринишида жазо тайинланиши мумкин.
Ўзгартиришлар Россия ҳукумати томонидан 2017 йилда киритилган 306915-7-сонли қонун лойиҳасининг иккинчи ўқиши доирасида маъқулланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter