Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззах шаҳар ҳокими 2 мансабдорга «ҳайфсан» берди

Жиззах шаҳар ҳокими 2 мансабдорга «ҳайфсан» берди

Фото: Xabar.uz

Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмудоров қарори билан ўз ишларига совуққонлик билан ёндашгани учун ҳокимлик мансабдорларига «ҳайфсан» берилган.

Хусусан, шаҳар ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари талаб даражасида ташкил этилмагани, «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида шаҳар ҳудудига экилган турли манзарали кўчатларга ўз вақтида агро техник тадбирларни амалга оширмагани, бошқармага қарашли каналлар ва ариқларни доимий равишда чиқиндилардан тозалаш ишларини олиб борилмагани ҳамда ўз хизмат вазифаларини бажаришда масъулиятсизликка, бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйгани, ўз зиммасига юклатилган вазифаларни талаб даражасида бажармагани сабабли шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Асрор Қобилов жазоланган.

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги ижро интизомини таъминлашда масъулиятсизлик билан ёндашгани ҳамда ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун Жиззах шаҳар ҳокимлиги котибаси Латофат Бекназаровага «ҳайфсан» берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг