Жаримани 15 кун ичида тўлаганларга чегирма белгиланди
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонун (ЎРҚ-612-сон, 17.03.2020 й.) Президент томонидан имзолангани хабар қилинганди.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Соддалаштирилган тартиб қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
- маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
- жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
- худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter