Исроил ҳақида пост қўйган футболчига жазо берилди
Франциянинг «Ницца» клуби ҳимоячиси Юсуф Aтал ижтимоий тармоқларда Исроилга қарши пост қўйгани сабабли саккиз ойлик шартли қамоқ ва 45 минг евро миқдорида жаримага ҳукм қилинди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.
Aтал этник адоват қўзғатишда айбланмоқда.
Ушбу жазоирлик футболчи Франция чемпионатининг жорий мавсумида олтита ўйин ўтказиб, битта гол урди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу футболчи Фаластинни қўллаб-қувватлаб пост ёзгани сабабли машғулотлардан четлатилган ва узр сўраб чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter