Ҳукуматда қатор раҳбарлик лавозимлари ва департаментлар тугатилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар бергандик.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:
- Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосарлари – иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа комплекслари раҳбарлари лавозимлари, шунингдек, уларнинг аппаратлари (котибият);
- Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;
- мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекслари, тармоқлари ва соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари тугатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter