Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзагроинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди

Ўзагроинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди

Фото: «Xabar.uz»

«Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-164-сон, 22.10.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Ўзагроинспекция) Вазирлар Маҳкамаси  бўйсунуви ўтказилди.

Ўзагроинспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

  • буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;
  • буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;
  • импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш;
  • барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;
  • соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг