Ҳиндистонда кириш имтиҳонларидан юқори балл олган ўқувчи қизларга скутер совға қилинади
Ҳиндистоннинг Ассам штатида қизларнинг таълим олишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида тажриба лойиҳаси ишга туширилди.
Дастурга мувофиқ, 22 000 нафар энг яхши ўқувчи қиз бепул скутер билан тақдирланишади. Бу уларнинг имтиҳонларга боришга ва коллежларга қатнашига асқатади. Шунингдек, бу ташаббус қизларни жамоат транспортидаги хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга қаратилган. Айтишларича, ана шу омил кўпинча қизларнинг таълимни давом эттиришига тўсқинлик қилади.
«Бу кўпгина талаба қизларга муаммосиз транспортга эгалик қилишига ҳамда коллежларига қатнашига ёрдам беради. Биз, шунингдек, бу уринишни қизларнинг имкониятларини кенгайтиришга ҳамда уларни яна-да мустақил қилишга уриниш сифатида қарамоқдамиз», — деди штат вазири Химанта Бисва Сарма.
Вазирнинг сўзларига кўра, бепул скутер кириш имтиҳонларида 60% дан юқори балл олган барча қизларга берилади. Мукофотлар октябрнинг ўрталарида тарқатилиши ваъда қилинмоқда.
Узоқ масофа ва хавфсиз транспортнинг мавжуд эмаслиги қизларнинг машғулотларга бормаслигига ҳамда ўқишни тарк этишига сабаб бўлмоқда, дейилади «Child Rights and You» (CRY) хайрия ташкилоти ҳисоботида.
«Pratham» нотижорат таълим ташкилоти ўтказган сўровнома натижаларига кўра, Ҳиндистонда 11 ёшдан 14 ёшгача мактабга бормайдиган қизлар сони 2018 йилда 5%га камайди. Ўн йил олдин қарийб 10%ни ташкил этган.
Қизларнинг мактабга боришдан қўрқишини енгиш учун федерал ҳукумат ва штатлардаги ҳокимиятлар бир қатор дастурларни ишлаб чиқишган. Бепул скутерлар билан таъминлаш шулар жумласидан, холос.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter