Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон иқтисодиётининг катталиги бўйича Японияни ортда қолдирди

Ҳиндистон иқтисодиётининг катталиги бўйича Японияни ортда қолдирди

Фото: MSN

Ҳиндистон иқтисодиётининг катталиги бўйича Японияни ортда қолдирди. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукумати мия маркази (NITI Aayog) бош директори Субраҳманямга асосланиб Economic Times хабар берди.

Субраҳманямнинг таъкидлашича, Ҳиндистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 4 трлн АҚШ долларига етди. Бу борада фақат АҚШ, Хитой ва Германия Ҳиндистондан олдинда.

Агарда режалар амалга ошса, Ҳиндистон иқтисодиёти кўлами бўйича 2,5-3 йил ичида жаҳонда учинчи ўринга кўтарилиб олади, деди NITI Aayog раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг