Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гватемалада хавфли Фуэго вулқони қисқа танаффусдан сўнг уйғонди

Гватемалада хавфли Фуэго вулқони қисқа танаффусдан сўнг уйғонди

Фото: «TASS Russian News Agency»

Гватемала (Марказий Америка)да Фуэго вулқони уйғонди. Бу ҳақда мамлакат қутқарув хизматига асосланиб «Regnum» хабар берди.

Фуэго вулқони мамлакат номи билан бир хил аталувчи пойтахтдан 50 километр олисда жойлашган. Вулқоннинг фаоллик даражаси юқори — Миллий сейсмология, вулқоншунослик, метеорология ва гидрология институти шундай хулоса берди.

Вулқон атрофида 5 километр радиусда кул қоплами ҳосил бўлган, лава оқими эса 1,3 километргача етган. Ҳодиса жойига яқинда яшовчи аҳоли кўчирилиши ҳақида маълумот йўқ.

Фуэго охирги марта 2018 йилнинг 3 июнида уйғонганди, ўшанда Гватемалада 200 га яқин инсон ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг