Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гватемалада уч кунлик мотам эълон қилинди

Гватемалада уч кунлик мотам эълон қилинди

Фото: X.com

Гватемалада автобус кўприкдан қулаб тушиши оқибатида камида 51 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Reuters.

Сан-Агустин-Акасагуастлан шаҳридан пойтахт Гватемала шаҳрига йўл олган автобус йўл ва дарё ирмоғи устидан ўтувчи Пуэнте-Белис автомобил кўпригидан пастга тушиб кетган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида 36 эркак ва 15 аёл ҳалок бўлган.

Гватемала президенти Бернардо Аревало уч кунлик миллий мотам эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг