Этна вулқони отилиши Сицилиядаги сайёҳлар орасида ваҳимага сабаб бўлди

Кеча, 2 июнь куни Сицилия оролининг шарқий қисмида жойлашган Этна вулқони яна фаоллашди. Кратердан қуюқ тутун, кул ва лава отилиб чиққан. Италия Геофизика ва вулқоншунослик институти бу ҳолат жануби-шарқий кратер қисман қулагани ортидан юзага келганини таъкидламоқда.
Олимлар бу — вулқоннинг охирги ойларда қайд этилган 14-отилиши эканини қайд этди. Отилиш аҳолига хавф солмаяпти, бироқ хавфсизлик чораси сифатида Этна чўққиси атрофи сайёҳлар учун вақтинча ёпиб қўйилди.
Катания халқаро аэропортида хавфсизлик даражаси оширилди, аммо рейслар жадвалида ўзгариш юз бермади. Вулқон атрофидаги аҳоли ва сайёҳларга эса ҳушёрлик тавсия этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter