Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гарри Поттер муаллифи янги асарини сайтга бепул жойлади

Гарри Поттер муаллифи янги асарини сайтга бепул жойлади

Фото: «AP Photo»

Британиялик ёзувчи Жоан Роуинг «Твиттер»да жорий йил ноябрь ойида болалар учун мўлжалланган «The Ickabog» («Икабог») номли янги китобини чиқаришини эълон қилди. Ёзувчи ўн йил муқаддам ёзилган мазкур асарнинг Гарри Поттер ва бошқа асарлари билан алоқаси йўқлигини айтиб ўтган.

«Доимо бу эртакни чоп этишни хоҳлаганман, лекин охирги Поттердан сўнг катталар учун мўлжалланган иккита роман устида ишлаганман, шунинг учун уларни олдинроқ чиқаришга қарор қилдим. Яқин вақтларгача «The Ickabog»ни фақат менинг ёш болаларим тинглашарди», — деди ёзувчи.

Роулингнинг сўзларига кўра, кузгача болалар ва ота-оналар карантинда вақтларини мароқли ўтказишлари учун ҳар ҳафта асарнинг боблари нашр учун бағишланган сайтга бепул жойлаб борилади. Дастлабки икки қисмини китобхонлар ўқиши мумкин.

Сўнгра китоб чоп этилади, шунингдек, аудио шакли ҳам чиқарилади.

Сюжети ҳақида кўп нарса маълум эмас. Ёзувчининг ўзи бу асар «ҳақиқат ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ҳақида эканлигига» ишора қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг