ФВВ раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Президентнинг қарори билан Жумаев Рустам Шуҳратович Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари – Молия, таъминот ва қурилиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Рустам Жумаев Ҳисоб палатасининг турли лавозимларида фаолият юритган.
Президентнинг фармойиши билан полковник Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар полковник Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шу кунга қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган генерал-майор Ҳайдаров Равшан Ҳайдарович нафақага чиқиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter