Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Еврокомиссия вице-президенти Ўзбекистонга келмоқда

Еврокомиссия вице-президенти Ўзбекистонга келмоқда

Фото: ЕК матбуот хизмати

Эртага, 16 январь куни Европа комиссияси (ЕК) вице-президенти Маргаритис Схинас Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ЕИнинг Тошкентдаги делегацияси маълум қилди.

Амалий ташриф давомида европалик юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашади.

«Мен Марказий Осиёнинг барча бешта давлатига саёҳат бошламоқдаман. Ташриф 29-30 январь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган «Европа – Марказий Осиё» инвесторлар форуми олдидан бўлиб ўтади ҳамда Европа Иттифоқи ва минтақа ўртасидаги ҳамкорликнинг ортиб бораётганидан далолат беради», – деб ёзди ЕК вице-президенти ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бу – Маргаритис Схинаснинг Ўзбекистонга сўнгги икки йил ичидаги иккинчи ташрифидир. 2021 йил ноябрь ойида юртимизда меҳмон бўлган Еврокомиссия вице-президенти президент Ш.Мирзиёев билан учрашиб, кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилганди.

Қирғизистон матбуоти хабарига кўра, Маргаритис Схинас бугун Бишкекда мамлакат президенти Садир Жапаров ва ҳукумат раҳбарияти билан учрашади.

2019 йилдан буён ЕК вице-президенти вазифасида ишлаб келаётган, асли грециялик сиёсатчи М.Схинаснинг ваколат доирасига миграция, хавфсизликдан тортиб инклюзивлик ва тенгликга қадар – кенг қамровли масалалар киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг