Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эшакнинг қулоғини кесган шахснинг ўзи 15 суткага «кесилди»

Эшакнинг қулоғини кесган шахснинг ўзи 15 суткага «кесилди»

Бир муддат аввал Бухоро вилояти Пешкў туманида фуқаронинг эшак қулоқларини шафқатсизлик билан кесиб ташлагани ва оқибатда жонивор кўп қон йўқотиб ўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Жорий йил 11 апрель куни жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судида эшакка нисбатан шафқатсизлик қилган шахс – 38 ёшли У. Аллаевга нисбатан қўзғатилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, Аллаев муқаддам ҳам ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб, юқоридаги ҳолатда суд томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш)да назарда тутилган вазиятни келтириб чиқарганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Томонларга биринчи инстанция судининг қарордан норози бўлган тақдирда белгиланган тартибда Бухоро вилоят судига апелляция шикояти, прокурорга эса протест келтириши мумкинлиги эслатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг