Еревандаги бассейнда 13 киши хлордан заҳарланди
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида 13 киши хлордан заҳарланиб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Шу йил 2 июнь куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 01.30 да «Маърифатчи Григорий» тиббиёт марказига меҳмонхоналардан хлордан заҳарланиш ташхиси билан 13 киши ётқизилди», – дейилади Арманистон полицияси сайтига жойлаштирилган хабарда.
Тезкор гуруҳнинг дастлабки маълумотларига кўра, меҳмонхона бассейнидаги хлор сабабли 13 киши заҳарланган.
Воқеа юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилиши белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter