Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элон Маск «Twitter»даги аккаунтини ўчирди

Элон Маск «Twitter»даги аккаунтини ўчирди

Фото: «AP»

«SpaceX» ҳамда «Tesla» компаниялари раҳбари Элон Маск «Twitter»даги ўз аккаунтини ўчирганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Ҳозиргина «Twitter»даги аккаунтимни ўчирдим», — деб ёзди Маск «Twitter»да.

«Ўчириш хабари»дан сўнг Маскнинг «Twitter»даги номи «Daddy DotCom» бўлиб қолди. «SpaceX» раҳбарининг саҳифаси ҳозирча фойдаланувчилар учун очиқ турибди.

Маск твитлари билан кўпинча бошоғриқларга сабаб бўлиб келган. Масалан, Қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар комиссияси (АҚШ) мувофиқлаштирувчи билан олдиндан келишмасдан туриб компания ҳақидаги муҳим маълумотларни «Twitter»да чиқариб юборгани учун  Маск билан судлашганди.

Маск 2018 йили «Tesla» директорлар кенгаши раислигидан кетказилади. Чунки у биржада хусусий инвесторлар орқали компания акцияларини сотиб олганини «Twitter»да маълум қилганидан кейин компания акциялари қиймати кескин ошиб кетганди. Шундан сўнг фириб беришда айбланиш хавфи остида қолган Элон Маск компаниядаги иккита йирик лавозимнинг бирини тарк этган, кўп миллионли жарима тўлаган, акциялар қийматига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган твитларни ошкор қилишдан аввал мувофиқлаштирувчига кўрсатиб олиш мажбуриятини бўйнига олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг