Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Twitter — тамом!

Twitter — тамом!

Фото: Passion Digital

Х ижтимоий тармоғи барча даражаларда Twitter домен номидан воз кечди — бу ҳақда Илон Маск хабар берди.

Энди кирувчиларни ресурс сайти x.com саҳифасига йўналтиради. Ижтимоий тармоқ ребрендинги эълон қилинган 2023 йилнинг июлидан буён twitter.com унинг бош саҳифаси манзили сифатида ишлаб келаётганди.

Маск х.com доменини 2017 йилда 5 млн долларга PayPal (бир пайтлар ўзи асос солган) тўлов тизимидан сотиб олганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг