Элон Маск бир кунда 13 млрд доллар йўқотди
Америкалик бизнесмен Илон Маск ўзининг Тесла компаниясининг молиявий ҳисоботлари эълон қилинганидан сўнг бир кун ичида (20-апрель) бойлигининг 7 фоиздан ортиғини йўқотди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Куни кеча СпацеХ компанияси дунёдаги энг катта «Starship» ракетасини самога учирди. Аммо ракета 38 км баландликда портлаб кетди.
Бундан ташқари, Маскнинг бошқа компанияси, электр автомобиль ишлаб чиқарувчи «Tesla» даромади 24 фоизга камайганини маълум қилди. Шу фонда компания акциялари 9,75 фоизга пасайган.
Шундай қилиб, тадбиркорнинг бойлиги 12,6 миллиард долларга қисқарди ва 2023 йил бошидан бери дунёдаги энг катта кунлик йўқотишга айланди. Ҳозирда Маскнинг бойлиги 164 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter