Маск Ойга парвоз қачонлигини маълум қилди
«Crew Dragon» фазовий кемаси бутун инсониятнинг ютуғи, у билан барча фахрланиши мумкин. «SpaceX» компанияси раҳбари Элон Маск Флорида штатининг Канаверал бурнида жойлашган Кеннеди номидаги Космик парвозлар марказида бўлиб ўтган брифингда шундай баёнот берди.
«Бу кемани одамлар ясаган, у билан бутун инсоният фахрланиши мумкин», — деди «SpaceX» раҳбари.
Маск «Crew Dragon»нинг ушбу парвози «қалбан тадқиқотчи» бўлган барчани илҳомлантиришини айтиб, эндиги асосий вазифа астронавтларни эсон-омон Ерга қайтариш ва бу қайта-қайта такрорланишига эришиш эканини таъкидлади.
Компания икки-тўрт йил ичида Ойга парвозларни амалга оширишни режалаштирган. «Ўйлашимча, бу тамаддунимизнинг Марсга томон илк қадами бўлади», — деди Маск.
Эслатиб ўтамиз, 30 май куни (Тошкент вақти билан 31 май соат 00:22да «Crew Dragon» кемаси муваффақиятли парвозни амалга оширганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter