Эрдўғон Илон Маскдан Туркияда Tesla заводини қуришни сўради
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Нью-Йоркда америкалик тадбиркор Илон Маск билан учрашди.
Учрашувда Эрдўғон миллиардерни Туркияда Tesla электромобил ишлаб чиқарувчи еттинчи завод очишга чақирган. Бундан ташқари, давлат раҳбари Туркия космик дастури доирасида SpaceX компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтган.
Шунингдек, Эрдўғон америкалик тадбиркорни сентябрь ойи охирида Туркиянинг Измир шаҳрида бўлиб ўтадиган технология кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter