Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чироқчида ЙПХ ходимлари билан жанжаллашган уч киши қамалди

Чироқчида ЙПХ ходимлари билан жанжаллашган уч киши қамалди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги тортишув» сарлавҳали видео тарқалди. 

Аниқланишича, 26 апрель куни  ЙПХ инспектори Б.Б. ҳамкасби Б.К. билан Чироқчи тумани «Озиқ овқат деҳқон бозори» МЧЖ рўпарасидаги кўчада юзага келган тирбандликни олдини олиш мақсадида, Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 белгисига риоя этмасдан тақиқланган жойда тўхтаб турган автомашиналарни овоз кучайтиргич орқали йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга чақирган.

Бироқ, фуқаролар Н.Ш., Н.Б., Қ.А., лар ЙПХ инспектори бошқарувидаги автомашинани ҳаракатланишига йўл қўймасдан, ёнига бошқа фуқароларни тўплаб, хизмат автомашинасини тўхтатиб, ЙПХ ходимларини хизмат кийими, боди камераси ва кўкрак нишонини юлиб олиб, уларнинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 26.04.2022 йилда Чироқчи туман прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Ш., Н.Б., Қ.А., лар қамоққа олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг