Бухорода ўзгага қасддан ОИТС юқтирган шахс аниқланди
Бухоро вилояти Шофиркон туманида ўзгага қасддан ОИВ инфекциясини юқтирган шахс фош этилди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шофиркон тумани «Искогаре» маҳалласида яшовчи 1972 йилда туғилган Т.Ш исмли шахс, 2018 йилда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олгани аниқланган.
Шундан сўнг у Ўзбекистон Республикасининг «ОИВ тўғрисида»ги қонуни билан таништирилиб, ўзининг ОИВ статусини билган ҳолда ОИВ инфекциясини бошқа шахсларга юқтирганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, тилхат олинган.
Бироқ бу шахс ўзи ОИВ инфекциясига чалинганлигини била туриб, 2022 йилнинг 23 февраль кунидан, 2023 йилнинг июнь ойига қадар ўзи билан бирга қонуний никоҳсиз яшаб келаётган 1978 йилда туғилган Т.Н. га ОИВ инфекциясини юқтирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Т.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахснинг яна неча нафар фуқароларга ушбу касалликни юқтиргани ёки юқтириш хавфи остида қолдиргани бўйича тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter