Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ОИТС юқтирган эркак аниқланди

Бухорода ОИТС юқтирган эркак аниқланди

Бухорода ОИТС хасталигини қасддан бошқа аёлга юқтирган эркак аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Таъкидланишича, Бухоро шаҳрилик 48 ёшли Қ.Н. 2009 йил 24 февраль куни ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида ОИТСга қарши курашиш марказида рўйхатга олинган. У 22 йилдан узоқ вақтдан буён шу марказ муолажаларидан фойдаланиб келган.

Қ. Н.  агар ўзидаги хасталикни қасддан бошқага юқтирганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида расман огоҳлантириб келинган ва тилхат олинган.

Шунга қарамасдан, бетартиб жинсий ҳаёт кечириб, ўзининг ОИВ инфекциясига чалинганлигини била туриб, бошқа аёл билан ишқий муносабатда бўлган.

«2020 йилнинг ёз ойларидан ҳозирги кунга қадар шу эркак билан яқин муносабатларга киришиб келганман. Муолажалар олиб келаётгани, марказда рўйхатда тургани ҳақида билдирмаган. Жудаям қаттиқ пушаймонман», — деган вақт ўтиб  ОИТС хасталигини юқтирганини билган аёл дастлабки суриштирув давомида.

Ўзида ОИВ инфекцияси борлигини олдиндан билган ҳолда ушбу касалликни бошқа шахсларни юқтириш хавфи остида қолдирган эркак эса ўз ҳатти-ҳаракатларидан пушаймонлик билдирмаган. Ва ўзининг ҳаётини ҳам бундан бир неча йил илгари шунга ўхшаган аёл барбод қилганини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ушбу шахснинг бошқа аёллар билан ҳам яқин муносабатга киришгани юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айтиш жоизки,  росоғлом турмуш тарзи ва тартибсиз жинсий муносабатларга киришиш - бутун жамият учун оғир оқибатлар келтириб чиқаради. Ва натижада ОИТС касаллигининг авж олишига сабаб бўлади.  Ҳолат юзазидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди», — деди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов.

Аввалроқ ўзидаги ОИТС хасталигини 20 дан ортиқ эркакка юқтирган аёл ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг