Бухорода гиёҳвандлик воситаларини экиб етиштириш билан боғлиқ 4 та ҳолат аниқланди
«Қорадори-2023» кенг кўламли тезкор тадбирлари давомида Бухорода 1 кунда 4 та ҳолатда гиёҳвандлик воситаларини экиб етиштириш билан боғлиқ жиноятлар фош этилди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан, Бухоро шаҳри ҳудудида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида, X. Носирий кўчасида яшовчи, 1957 йилда туғилган К.Н. яшаш уйи ҳовлисидаги гулзорда 4 туп «Каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парвариш қилинаётганлиги;
иккинчи ҳолат: Жондор тумани ИИБ ходимлари томонидан туманнинг «Ойтўғди» маҳалласида яшовчи, 1964 йилда туғилган т.О.нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганида томорқа ерида 66 туп «Кўкнор» ўсимликларини қонунга хилоф равишда экиб етиштираётганлиги;
учинчи ҳолат: Бухоро тумани ИИБ ходимлари томонидан туманнинг «Қавола Маҳмуд» маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган А.X. нинг яшаш хонадони томорқа ерида 16 туп “кўкнор” ўсимлигини экиб парваришлаётганлиги;
тўртинчи ҳолат: Вобкент тумани ИИБ ходимлари томонидан туманнинг «Шифокор» маҳалласида истиқомат қилувчи, 1972 йилда туғилган С.Т.нинг ҳовлиси кўздан кечирилганда, томорқа ерида 6 туп «Каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур тўрттала ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter