Бухоро шаҳар ҳокимлиги ходими ушланди
У кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилган.
Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи пора олишда айбланиб, ушланди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
У Бухоро шаҳар ҳокимлиги тассаруфидаги, кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter