Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британияда Россиялик бизнесменларнинг даромадларини ўрганишмоқда

Британияда Россиялик бизнесменларнинг даромадларини ўрганишмоқда

Буюк Британиянинг Миллий жиноят агентлиги (National Crime Agency)  120-140 нафар турли хил катта компания эгаларига нисбатан суриштирув ишларини бошлади. Уларнинг аксарияти россиялик ёки русларга алоқадор, дея хабар бермоқда «Times» журнали хабарига асосланиб «РИА Новости».

Нашрнинг маълум қилишича, агентликнинг кибертовламачаликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Доналд Тун бошчилигидаги мутахассислар тадбиркорларнинг келиб чиқиши мавҳум бўлган бойликлари устидан суриштирув олиб борадилар. Ушбу ташкилот қайсидир давлат фуқароларига қарши ҳаракат қилмайди, балки коррупцияга ботган кишилар ва уларнинг ноқонуний бойликлари билан шуғулланади.

Шу билан бирга нашр Солсберида юз берган ҳодисадан кейин Британияда россиялик бизнесменларга нисбатан текширувларнинг кўпайганини ҳам қайд этган.

Йил бошида Британия давлат органлари капитали 50 минг фунт стерлингдан юқори бўлган хорижий инвесторларга тегишли кўчмас мулк ва активларнинг қаердан келганини тушунтиришни талаб қилиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Агар эгаси буни тушунтира олмаса унинг мол-мулки ҳибсга олиниши мумкин.

Ўз навбатида, Кремл рус сармоядорларининг яккалаб қўйилиши Бирлашган қиролликнинг инвестицион қиёфасига зарар етказиши мумкинлигини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг