Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида Британия билан музокараларини якунлади

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида Британия билан музокараларини якунлади

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни юзасидан Буюк Британия билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди. 

Ўтган ой охирида биз Британия томони билан икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Лондонда бўлдик. Мен музокараларнинг тугаганлиги ҳақида маълум қилмоқчиман. Бунга қадар биз 2025 йил 12 июнь куни Женевада бўлиб ўтадиган ишчи гуруҳнинг 10-йиғилиши доирасида тегишли баённомани имзолаш учун ички тартиб-қоидалардан ўтдик», – деди Урунов.

ЖСТга аъзолик малалари бўйича Президент махсус вакили, шунингдек, Буюк Британия томонига Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзолиги юзасидан қўллаб-қувватлагани ҳамда икки томонлама музокаралар гуруҳига бу борадаги меҳнати учун миннатдорлигини билдирган.

«Икки томонлама музокараларни якунлаш учун яна бир нечта ЖСТ аъзолари қолди», – деб ёзади Урунов.

Шу тариқа Буюк Британия Ўзбекистон билан умумий бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаган 24-давлат бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг