Бактерияларнинг кутилмаган фойдали хусусияти маълум қилинди
Ўрганилган бактериал штаммларнинг тахминан 20 фоизи пластмассани парчалаши мумкин. Бактерияларнинг кутилмаган фойдали хусусияти Лейден университетининг голланд микробиологлари томонидан аниқланди.
Уларнинг тадқиқотлари Communications Biology журналида чоп этилди.
Тадқиқот муаллифлари микроорганизмлар қулайроқ энергия манбаларидан маҳрум бўлса, пластмассани озиқ-овқат сифатида истеъмол қилишга қайта йўналтирилиши мумкинлигини аниқладилар.
Тадқиқотчилардан бири, PHD номзоди Жо-Энн Версчорнинг сўзларига кўра, бактериялар, худди одамлар каби, мотивациясиз ҳеч нарса қилмайди. «Масалан, кўп одамлар югуришни ёқтирмайдилар, лекин агар уларни йўлбарс таъқиб қилса, улар жуда тез югуришлари мумкин», деб тушунтирди у.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, липаз А деб аталадиган ген микроорганизмларнинг полимерлар билан озиқланишида муҳим роль ўйнайди. Олимларнинг фикрича, унинг кашфиёти пластик чиқиндилар билан курашиш учун мос бўлган бактериялар таркибини кенгайтиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter