Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Учинчи ўлим» сабабчиси топилди

«Учинчи ўлим» сабабчиси топилди

Фото: Rodolfo Parulan Jr./Getty Images

Олимлар ўлимга энг кўп сабабчи бўлувчи учинчи омилни топишди. Бу ҳақда «Science Alert» ёзмоқда.

Чидамли бактериялар...

Тадқиқотларга кўра, бактерияларнинг антибиотиклар (микробларга қарши дори воситалари)га чидамлилиги 2019 йилда дунё бўйича 4,95 млн. кишининг ўлимига сабаб бўлган. Чидамли бактериялар жон олиш борасида учинчи ўринда турибди.

Бактерияларнинг қанчалик кўп турлари антибиотикларга бардошли бўлса, беморларнинг инфекциялардан ўлим кўрсаткичлари кўпайиб бораверади — тадқиқотчилар бу ҳақда бонг уришни бошлаб юборишди.

Дунё минтақаларида чидамли бактериялар оқибатидаги ўлим кўрсаткичлари.
Диаграмма: THE LANCET 

 

Олимларнинг илгариги тахминларида 2050 йилга бориб чидамли бактериялар оқибатидаги йиллик ўлим кўрсаткичлари 10 миллионга етиши айтилганди. Бу рақамлар ўйлаганимиздан кўра яқинроқ ёки каттароқ бўлиши мумкин.

Умуман олганда, 2019 йилда энг кўп ўлимга инсульт ва юрак хасталиклари сабаб бўлган, кейинги ўринда — чидамли бактериялар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг