Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар инсон танасида хавфли ва номаълум бактерияларни аниқладилар

Олимлар инсон танасида хавфли ва номаълум бактерияларни аниқладилар

Британиялик тадқиқотчилар одамлар учун хавфли бактерияларнинг янги турини аниқлашди. Унга Variovorax durovernensis илмий номи берилди.

Патоген Сент-Томас шифохонасида беморнинг танасида топилган. Чўпон бўлиб ишлаган эркак иситма билан даволанишга ётқизилган. Оддий қон текшируви икки хил турдаги бактерияларни аниқлади. Улардан бирини мунтазам лаборатория текшируви ёрдамида таниб бўлмади.

Тўлиқ ўрганиш бактерия тупроқда яшовчи Variovorax гуруҳига тегишли эканлигини кўрсатди. Бу ушбу бактерия одамга юқишининг биринчи маълум ҳодисасидир. Бактериянинг кимёвий таркиби ва геномини таҳлил қилиш унинг илм-фанда илгари тасвирланмаган янги тур эканлигини тасдиқлади.

Бактерия қон айланиш тизимининг асосий артерияси бўлган беморнинг аортасида аниқланган. Тадқиқот шуни кўрсатдики, у ҳимоя қўлқопларини ишлатмай ҳайвонлар билан алоқа қилиш орқали юқтирилган.

Олимларнинг таъкидлашича, атроф-муҳитдан одамларга ўтадиган атипик инфекциялар сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Лабораторияларда бактерияларнинг ноодатий ёки янги турларини аниқлаш қобилияти инфекцияларни тезроқ аниқлаш ва самаралироқ даволаш усулларини ишлаб чиқиш имконини беради.

Аввалроқ инсоният Сибирнинг абадий музлигида топилган вируслар туфайли янги пандемия хавфига дуч келиши мумкинлиги айтилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг