Энг улкан бактерия топилди — агар у одам бўлганида Эверест билан бўйлашарди
Кичик Антил оролларида жойлашган Гваделупе (Франция)да энг улкан бактерия топилди.
Узунлиги салкам бир сантиметрга тенг бактерия шаклан одам кипригини эслатади.
Science журнали ёзишича, бу бактериянинг номи Thiomargarita magnifica бўлиб, аксарият йирик бактериялардан ҳам 5 минг баравар катта!
«Бу бактерия нечоғлиқ улканлигини тасаввур қилиш учун Эверест (дунёдаги энг баланд тоғ чўққиси) билан бўйи тенг одамни тасаввур қилинг», — Калифорния мураккаб тизимлар лабораторияси олими Жан-Мари Фолланддан иқтисоб келтирди CNN.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter