Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим ННТларга бир марталик субсидиялар ажратилади

Айрим ННТларга бир марталик субсидиялар ажратилади

Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашган НТТга бир марталик субсидия ажратилади.

Бу ҳақда жорий йил 1 февралда қабул қилинган Президентнинг ПҚ–51-сон қарорида белгилаб қўйилди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур амалиётга татбиқ этилади.

Шунингдек, халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача қисмини қоплаб бериш ҳамда инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиблари жорий қилинади.

Шунга кўра, субсидия олиш ҳамда халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ва ушбу сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали бепул кўрсатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг